08:30 / 26.02.2018
22475

Фото: Неймар жароҳат олиб, майдонни кўзда ёш билан тарк этди

Фото: Bleacher Report

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция чемпионати 27-тури доирасида «Марсель»га қарши кечган ва 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан тугаган ўйинда иккита голга ассистентлик қилди. Лекин у ўйин охирида жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

Бразилиялик футболчи рақиб яримҳимоячиси Буна Сарр билан яккакурашда оёғини ерга ноқулай қўйиши оқибатида жароҳатланди. 

Натижада уни майдонда замбилда олиб чиқиб кетишди. Бу вақтда у кўзидан ёшларини тия олмади. Парижликлар жамоаси барча алмаштиришлардан фойдаланиб бўлганди ва қолган 10 дақиқаликни 10 киши бўлиб ўтказишди.

Эндиликда Неймар 6 март Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Реал»га қарши кечадиган жавоб учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Фото: Bleacher Report
Top