Спорт | 12:55 / 27.02.2018
16025
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев проффесионал боксда дастлабки жангларини қачон ўтказиши маълум

Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев АҚШдаги промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram‘даги саҳифасида маълум қилган.

Худди шундай маълумотни жаҳон чемпиони ва олимпиада ўйинлари кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов ҳам ёзиб қолдирган. 

Аҳмадалиев ва Ғиёсов ўзининг саҳифасида бир хилдаги матнни ёзишган. Уларнинг ёзишича, боксчилар профессионал боксдаги илк жангини 10 март куни ўтказади. Ҳозирча уларнинг рақиби ким бўлиши борасида аниқ маълумотлар йўқ. Спортчилар тез орада бу борада ҳам хабардор қилишини билдириб ўтган.

«10 март куни Нью-Йоркда илк жангимни ўтказаман. Рақибим ким бўлишини тез орада маълум қиламан. Битта гапни ҳозирданоқ айтишим мумкин — биз фақат олтин ва ғалабалар учун ҳаракат қиламиз», деб ёзган Аҳмадалиев ва Ғиёсов.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид