Ўзбекистон | 15:20 / 28.02.2018
32403
2 дақиқада ўқилади

Ички ишлар органлари ходимларини мукофотлаш ва маошидан пул ушлаб қолиш мезонлари тасдиқланди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2018 йилдаги 137-сон қарори билан Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Тасдиқланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушлаш ва мукофотлаш қўлланилади. Ушланманинг ҳам, мукофотнинг ҳам энг юқори миқдори ходим лавозим маошининг 50%ини ташкил этади.

Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди. Ходим аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.

Пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.

Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳар ИИББда ташкил этиладиган махсус комиссия томонидан қабул қилинади. Комиссиянинг ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечиктирмай ўтказиладиган мажлисларида ўтган чоракдаги ИИО ходимларининг фаолияти баҳоланади.

Ҳужжат 23.02.2018 йилдан кучга кирди. 

Мавзуга оид