АҚШ Очиқ чемпионатининг (US Open) мукофот жамғармаси бу йил 108 млн долларни ташкил этади. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчилари маълум қилди.
Хабарга кўра, яккалик баҳслари ғолиблари 5,5 млн, финалчилар 2,8 млн долларни қўлга киритишади.
Жуфтлик ва аралаш баҳслар чемпионларига 1 млн доллардан, ҳал қилувчи матчлар иштирокчиларига 500 минг доллардан берилади.
Мусобақа 23 августдан 13 сентябргача давом этади.
Мукофот жамғармаси бўйича аввалги рекорд 90 млн доллар бўлиб, ўтган йилги мусобақаларда қайд этилганди.
Ўтган йилги мусобақада белоруслик Арина Соболенко ва испаниялик Карлос Алкарас ғолиб бўлишган.









