Роликка берилган изоҳда айтилишича, лайнерларнинг қўндирилишини нафақат кучли шамол, балки қўниш полосасининг ҳўллиги қийинлаштирган. Учувчиларга, шунингдек, кучли қор ҳам халақит қилган.
Охирги кунлар Европада совуқ ҳаво ҳукм сурмоқда. У маҳаллий матбуотда “Шарқдан келган йиртқич” деб ҳам номланди. Буюк Британияда об-ҳаво шароитлари антициклон Атлантикадан келган “Эмма” довули билан тўқнаш келгани сабабли ҳам мураккаблашган.
Airbus A380 самолёти дунёдаги энг катта йўловчи самолёти ҳисобланади. У 15 минг кмдан кўпроқ масофаларга қўнишсиз парвозларни амалга ошира олади ва 853 йўловчини сиғдира олади.











