Жаҳон | 15:38 / 24.09.2018
23541
1 дақиқада ўқилади
Видео: Самолёт жуда кучли шамол туфайли қўниш йўлагидан чиқиб кетди
Air France авиакомпаниясига қарашли самолёт Бирмингем аэропортига жуда кучли шамол туфайли қўна олмади. Ҳаво кемаси шамол оқибатида қўниш йўлагидан ҳам чиқиб кетди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Воқеага гувоҳ бўлган Жереми Жонс томонидан тасвирга олинган видеода кўриш мумкинки, Airbus A320 аэропортга яқинлашаётганида кучли шамол туфайли бир текисда парвоз қила олмаган, сўнг қўниш йўлаги устида бошқа томонга қайрилиб кетган. Охир-оқибат авиалайнер тепага кўтарилишни бошлаб, ерга тегмасдан парвозни давом эттирган.
Нашр маълумотларига кўра, шу куни шамол тезлиги секундига 19,5 метрни ташкил этган.
Мавзуга оид
12:55 / 08.05.2024
Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем шаҳри ўртасида алоқалар йўлга қўйилади
22:13 / 19.12.2023
Самолёт парвози пайтида қандай касалликлар кучайиши мумкинлиги айтилди
11:34 / 04.06.2023
«Самолётга чақмоқ текканда онам ҳаммаси тамом деганди» — авиаҳалокатдан сўнг 3 минг метрдан қулаган қиз қандай тирик қолганди?
13:37 / 06.05.2023