Жаҳон | 09:11 / 05.03.2018
7825
1 дақиқада ўқилади

“Оскар”да “энг қисқа нутқ” учун совға қўйилди

Жимми Киммел. Фото: AP Photo / Chris Pizzello

“Оскар” тақдимоти бошловчиси Жимми Киммел мукофотни қўлга киритган лауреатга сув мотоциклини совға қилишга ваъда берди. Бунинг учун мукофот соҳиби энг қисқа нутқ сўзлаши керак бўлади. АҚШ киноакадемиясининг тўқсонинчи тақдимоти Лос-Анжелесда бўлиб ўтмоқда. 

Кеча бошловчи ғолиблар истаганини гапиришлари мумкинлигини, аммо у ҳар бир гапирилган нутқ вақтини ҳисоблаб боришини маълум қилган эди. Маълумотларга кўра, ғолиб нархи 17 минг АҚШ доллари турадиган мотоцикл билан тақдирланади.

Совғага қўйилган сув мотоциклини “Долби” театрида британиялик актриса Хеллен Мюррей намойиш этди.

Мавзуга оид