Жамият | 11:25 / 07.03.2018
8079
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорга шантаж қилган фирибгар аёллар устидан жиноий иш қўзғатилди

Фото: Иллюстратив фото

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жойлашган STANDART FOOD SALES хусусий корхонасининг раҳбари 1981 йилда туғилган С.Н.нинг тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоясига оид аризаси юзасидан ўтказилган тадбир давомида аниқланишича, «З.» ва «Н.» исмли шахслар унга тегишли бўлган савдо дўконида сунъий равишда жанжал кўтариб, савдо дўконидан харид қилинган маҳсулотлар учун харид чеки бермаганлиги ҳамда моддий ва маънавий зарар ундириш мақсадида Юқоричирчиқ туман ДСИга бориб, ариза ёзиш билан қўрқитиб, эвазига товламачилик йўли билан 10 миллион сўм миқдорида пул талаб қилишган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган тадбирда Паркент туманида яшовчи муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, уй бекаси, 1975 йилда туғилган Г.Р. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, уй бекаси, 1960 йилда туғилган Н.Э.лар С.Ндан ушбу сўралган пулларни 1.5 миллион сўм миқдорида пул олишга келишиб, Юқоричирчиқ туман ДСИ биноси ёнида ушбу пул маблағларини олишган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланишди.

Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид