Иқтисодиёт | 14:20 / 12.03.2018
32665
1 дақиқада ўқилади

Доллар ва евро курси пасайишда давом этди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 13 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 23.40 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8140 сўму 6 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Бир евро курси 28,84 сўмга арзонлаб, 10030,18 сўмга тушган.

1 Россия рубли курси эса 0,20 сўмга пасайиб, 143,37 сўмни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид