Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё полвонлари Пуна шаҳрида қитъа чемпионлиги учун гиламга тушади
Осиё–Океания Кураш Конфедерациясининг (КСАО) тақвимига асосан жорий йил 22-25 март кунлари кураш бўйича Х Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда КСАО матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юбилей тарзида ташкил этилаётган навбатдаги қитъа биринчилигига Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлик қилади.
Мусобақалар эркаклар ўртасида 7, аёллар ўртасида 8 вазн тоифасида ўтказилади.
Чемпионат дастури доирасида Осиё–Океания Кураш Конфедерациясининг ижроия қўмитаси мажлиси ва КСАО Конгресси ташкил этилади.
Конгресс кун тартибига Конфедерация вице–Президентлари ва қўмита раҳбарлари ҳисоботларини тинглаш, янги федерацияларни аъзоликка қабул қилиш, курашни янада ривожлантириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш ва бошқа масалалар киритилган.
Мусобақа давомида жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида кураш бўйича беллашувларини бошқарадиган ҳакамлар учун махсус ўқув-семинари ўтказилади. Шунингдек, 2017 йилнинг турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган шахсларни тақдирлаш маросими ташкил этилади.
Ҳиндистон Кураш федерациясидан олинган маълумотга кўра, мазкур нуфузли кураш байрамини юқори даражада ўтказиш учун барча ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кураш бўйича Осиё чемпионатларига шу пайтгача Тошкент, Шаҳрисабз (Ўзбекистон), Деҳли, Керала (Ҳиндистон), Теҳрон, Машҳад (Эрон), Қобул (Афғонистон), Улан-Батор (Монголия), Байрут (Ливан) шаҳарлари мезбонлик қилган.
Мавзуга оид
08:21 / 20.05.2026
Дунёдаги энг йирик электр энергияси манбалари рейтинги
08:12 / 12.05.2026
Осиёда янги мегааэропорт қурилади
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
07:54 / 10.04.2026