Янги инфографика жаҳон энергетика балансида электр энергияси қандай манбалар ҳисобига ишлаб чиқарилаётганини кўрсатади. Унга кўра, фақатгина кўмирнинг ўзи дунёдаги барча электр энергиясининг қарийб учдан бир қисмини таъминламоқда.
Шу билан бирга, табиий газ ҳамон иккинчи энг йирик энергия манбаи бўлиб қолмоқда. Бу эса ёқилғи ресурслари ҳалигача глобал энергетика тизимига чуқур интеграциялашганини кўрсатади.
Маълумотлар 2025 йил учун Ember таҳлил ташкилоти томонидан тақдим этилган.

Рейтингга кўра, кўмир дунё электр энергиясининг қарийб 33 фоизини таъминлаб, энг йирик манба бўлиб қолмоқда.
Кўмирга бўлган асосий талаб саноатлашув тез кечаётган давлатларда шаклланмоқда. Бу мамлакатларда кўмир нисбатан арзон ва осон ресурс ҳисобланади.
Айниқса, Хитой ва Ҳиндистон каби Осиё давлатлари иқтисодий ўсишни таъминлаш учун тобора кўпроқ энергияга муҳтож бўлиб бормоқда.
Табиий газ жаҳон электр энергиясининг қарийб 22 фоизини таъминлаб, иккинчи ўринни эгаллаган.
Газ электр станциялари қайта тикланувчи энергия манбалари учун “захира манба” сифатида ҳам кўрилади. Чунки улар юкламага қараб ишлаб чиқариш ҳажмини тез ошириш ёки камайтириш имконига эга.
Шунга қарамай, умумий ҳисобда ёнилғи ресурслари ҳали ҳам жаҳон электр энергетикасининг тахминан 57 фоизини ташкил этмоқда.
Қуёш ва шамол энергетикаси ҳозирда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми бўйича деярли тенглашган.
Ҳар иккиси дунё генерациясининг тахминан 8–9 фоизини таъминламоқда.
Айниқса, қуёш энергетикаси сўнгги ўн йилликда жуда тез ўсди. Бу, асосан, қуёш панеллари нархининг кескин арзонлашиши ва Хитой, Европа ҳамда АҚШда йирик станциялар қурилиши билан боғлиқ.







