Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-февралда турли вилоятлар аҳолиси харидларга қанча сарфлади?
2018 йилнинг январь-февраль ойларида ўртача жон бошига товар айланмасининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (1535,1 минг сўм), Навоий вилояти (683,9 минг сўм) ва Тошкент вилоятида (602,3 минг сўм) кузатилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Мамлакат бўйлаб чакана савдо товар айланмаси аҳоли жон бошига 0,3%га ошиб, 533,5 минг сўмни ташкил этди (2017 йил январь-февраль ойларида 434,0 минг сўмни ташкил қилган эди).
Овқатланиш ташкилотларининг чакана товар айланмаси ҳажми 404,0 млрд сўмни ташкил этди ва 5,0%га камайди. Чакана савдо товар айланмасининг умумий ҳажмида овқатланиш корхоналарининг улуши 2,3%ни ташкил этди.
