Британиялик машҳур физик Стивен Ҳокинг 76 ёшида вафот этди. 1963 йилда 21 ёшли Ҳокингда ён томон амиотрофик склерози – марказий асаб тизимининг сурункали касаллиги аниқланди, кейинчалик у бутунлай фалаж бўлиб қолган.
Бу ҳақда BBC физикнинг оила аъзоларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ҳокинг илмий фаолиятининг асосий соҳаси космология ва квант гравитацияси бўлган, у қора туйнукларни ўрганишга кўп вақтни сарфлаган.
У ўз ҳаёти давомида қатор илмий-оммабоп китобларга муаллифлик қилди, хусусан, «Вақтнинг қисқача тарихи», «Коинотдаги қора туйнуклар» ва «Ёнғоқ пўчоғидаги дунё» шулар жумласидан.

















