Германиянинг «Ҳерта» клуби яримҳимоячиси Владимир Дарида Чехиянинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Соврин учун курашда 27 ёшли футболчи «Арсенал» дарвозабони Петр Чехдан 109 балл кўпроқ жамғариб, уни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Петр Чех шу пайтгача 9 марта Чехиянинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.














