Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петр Чех хоккейчига айланди
“Челси” ва “Арсенал” футбол клубларининг собиқ дарвозабони Петр Чех хоккей бўйича Британия чемпионатининг 2-дивизионида иштирок этувчи “Гилфорд Феникс” клуби ўйинчисига айланди. Бу ҳақда клуб сайтида маълум қилинган.
Чех ўзининг янги жамоаси учун шу дам олиш кунлари, яъни 13 октябрда дебют қилиши мумкин.
Клуб баёнотида таъкидланишича, Чех жамоа билан шартнома тузишдан олдин муз устида жадал машғулот ўтказган. У клуб учун мавсум охиригача дарвозабон сифатида ўйнайди.
“Мен “Феникс” учун ўйнаш имкониятидан хурсандман. Ушбу ёш жамоага мавсумда қўйган мақсадларида эришишида ёрдам беришга ва у учун иложи борича кўпроқ ўйнашга умид қиламан. Профессионал футболдаги 20 йиллик фаолиятимдан кейин мен ёшликдан томоша қилишни яхши кўрган хоккейда ўзимни синаб кўриш мен учун ажойиб тажриба бўлади”, деб айтган Чех.
37 ёшли спортчи 2018/2019 йиллардаги мавсумдан кейин футболчилик фаолиятини якунлаганди. У ўз фаолиятида давомида 4 карра Англия чемпиони бўлишга, Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғалаба қозонишга, Чехия терма жамоаси сафида Евро-2004’нинг бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
08:50 / 31.05.2024
Тошкентда муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуаси қурилади
18:34 / 29.05.2024
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади
22:47 / 30.04.2024