Тошкент вилоятининг Бўка туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 19 март куни соат 18.35ларда Мирзабек маҳалласи рақамсиз уйда яшовчи, 1952 йилда туғилган А.А. уйи олдидан оқиб ўтувчи “Катта ариқ” канали ёнида, 1988 йилда туғилган Ҳ.К. билан ўзаро жанжаллашиб, уйидан ИИБда рўйхатда бўлмаган “Белка” русумли ов милтиғини олиб чиқиб, Ҳ.К.га қарата ушбу ов милтиғидан 1 маротаба ўқ узиб воқеа жойидан яширинган.
Натижада отилган ўқ Ҳ.К.нинг бош қисмига тегиб, у жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
















