Мия — дунёдаги энг худбин аъзо. У дангаса, ноқулайликдан қўрқади ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Айнан унинг ўжарлиги туфайли оқшомларимизни диванда сериал кўриб, ширинликлар еб ўтказамиз. Бироқ "Лайфхакер"да таъкидланишича, мияни алдаш осон.
1. Кичик идишдан фойдаланинг
Катта ва кичик ликопчадаги бир хил таом порцияси мия томонидан турлича қабул қилинади. Унча катта бўлмаган идиш тоам кўпдек тасаввур уйғотади ва мия буни хурсандчилик билан қабул қилади. Ошқозонингиз эса фарқни сезмайди. Шундай экан, кичик ликопчалардан фойдаланишни одат қилинг.

2. Санчқини столга қўйинг
Таомда энг асосийси — онглилик. Биз сокинликда, таом билан бирга-бир ўтириб овқатланишни ёддан чиқардик. Миямиз эса ўз вақтида "тўхта" демайди. Таомни секин ва онгли равишда истеъмол қилишни ўрганинг. Бир порция таомни оғзингизга солиб, санчқини четга олиб қўйинг ва секин чайнанг. Овқатнинг ҳиди ва таъмини, таркибини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
Таомни яхшилаб чайнаб бўлгач, яна санчқини қўлга олишга шошилманг. Ошқозондан мияга сигнал боришини кутинг. Шу тариқа таом истеъмолини нафақат онгли равишда амалга оширасиз, балки ўзингизни ортиқча ейишдан сақлайсиз.
3. Чалғиманг
Кўпчилик унутиб юборган муҳим қоида: компьютер ёки телевизор қаршисида овқатланманг. Таомдан чалғиганингизда жараён онгсиз равишда кечади ва мия тўқлик ҳиссини назорат қила олмайди. Бундан ташқари, сокин муҳитда таомдан завқланиш ёқимлироқ.

4. Тамадди қилишни режалаштиринг
Онгли равишда тамадди қилиш нонуштадан кам аҳамиятга эга бўлмаган муҳим жараён. Биз одатда йўл-йўлакай ёки қандайдир ишни бажариш давомида тамадди қиламиз. Бундай одат нимага олиб келишини яхши билсангиз керак — ортиқча вазнга! Таом қабул қилишга доир режа тузинг ва унга тамадди қилиш жараёнларини ҳам қўшинг. Очлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўзингизга "Мен албатта тамадди қиламан, фақат белгиланган вақтда", деб айтинг.









