Узум пишгунча узумдан тановул қилинг: Олтиариқ меҳнаткашлари
KUN.UZ таҳририяти ижодкорлари Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлди. Бу туман Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари ва қўшни республикаларга миришкорлари ва боғлари билан машҳур.
Олтиариқ туманига ташриф чоғида, маҳаллий боғбонлар баҳор фаслига қадар узумни сақлаш мумкин бўлган асосий усуллар билан таништиришди.
«Узумчи» маҳалласида истиқомат қилувчи Фозилов Мўминжон узумни сақлаш сирлари билан ўртоқлашди. Унинг айтишича, узум октябрь ойи бошида бир қарич новдаси билан кесилиб, суви бор идишга солиб қўйилади ва ўртача хона ҳароратида сақланади. Ҳар куни эрта тонгда хона шамоллатилиб, Ҳар 20 кунда идишга янги, тоза ичимлик суви қуйиб турилади. Сувга ҳеч қандай кимёвий модда аралаштирилмайди.
Узумнинг шифобахш хусусиятлари барчага маълум. Табиий глюкоза. Шу ўринда унинг бошқа хусусиятлари ҳақида ҳам айтиб ўтамиз. Узумда тонусни кўтарувчи ва бошқа функционал хусусиятларга эга камида 300та бирикма мавжуд. Узум таркибини C, А, B1, B2, B5, B6, B9, E, PP, P витаминлари, натрий, кальций, фосфор, магний, калий, марганец, темир, рух, мис ва бошқа кўплаб моддалардан ташкил топган ҳақиқий «коктейл» дейиш мумкин.
Худди шу туманнинг Повулғон қишлоғида истиқомат қилувчи Абдураҳмонов Тўйчибой билан ҳам суҳбатда бўлдик. Узумчилик соҳасида деярли 30 йиллик тажрибага эга Тўйчибой ака бу йил узумнинг халқ орасида «дамский» деб ном олган турини мато ва хашаклар билан ўраб, табиий ҳолда ҳозиргача сақлаб келган. Боғбон қишда узумхона ичига мева музлаб қолмаслиги учун ўтин ёқиб иссиқда сақлаган экан. У киши ҳатто қишда 1 тонна сақланган меванинг устига қор ёққан пайти ўғли билан чиқиб, курак билан кураган пайтларини ҳам эслаб ўтди.
Mover.uz'да кўриш
Мавзуга оид
14:42 / 28.09.2024
Фарғонада эркак қариндош аёлни дўппослади
09:28 / 03.09.2024
“Қопга тупроқ-лой солиб, тепаликка таширдик” – Катта Фарғона канали қазилишида қатнашган 109 ёшли Шаҳрихон момо
10:53 / 24.03.2024
“Тупроқни қопларга солиб таширдик” – Катта Фарғона канали қазилишида иштирок этган 111 ёшли Салимахон момо ҳикояси
13:22 / 03.03.2024