15:30 / 24.03.2018
9788

АПЛда ҳам келгуси мавсумдан инқилобий ўзгариш режа қилинмоқда

Фото: АПЛ

Англия премьер-лигаси келгуси мавсумдан бошлаб видеотакрорлар (VAR) тизимини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатди..

Манба берган хабарга кўра, янгича технологиялар биринчи навбатда синов сифатида қўлланилади. 2019/20 йилдан бошлаб эса тизим тўлиқ кўринишда иш бошлайди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни лига клублари акциядорлари билан биргаликда ўтказиладиган йиғилишида мазкур масала юзасидан якуний қарор чиқарилиши режалаштирилган.

Англияда VAR тизими ушбу мавсумда Англия кубоги ва Англия лигаси кубогининг бир қатор учрашувларида синов тариқасида қўллаб кўрилди.

Top