Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англиянинг «Манчестер Сити» клубида январ ойининг энг яхши футболчиси бўлди.
21 ёшли футболчи мухлислар орасида ўтказилган сўровномада италиялик дарвозабон Жанлуижи Доннарумма ва португалиялик яримҳимоячи Бернарду Силвани ортда қолдирди.
Ҳусанов ўтган ойда 8 та ўйинда майдонга тушди, шундан 7 тасини асосий таркибда бошлади.
Ўзбекистонлик ҳимоячи 2025 йил январ ойидан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилмоқда.











