Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари хорижда жабрланганда махсус гуруҳ 3 соат ичида воқеа жойига жўнаб кетадиган бўлди
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори (ВМҚ-206, 18.03.2018 й.) қабул қилинди.
Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қарорда белгиланишича фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам ишларини молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қарор билан тасдиқланган низомда хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш, ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тартиби белгилаб бермоқда.
Хусусан, хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабрланган тақдирда 3 соат ичида Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар, Мудофаа, Соғлиқни сақлаш ва бошқа вазирлик, идораларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳ фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудга учиб (жўнаб) кетиши лозим.
Шунингдек, низомда ҳар бир ташкилотнинг фавқулодда вазият содир бўлганда бажариши лозим бўлган функциялари белгилаб берилмоқда.
Масалан, эндиликда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фавқулодда вазиятларда жабрланганларга ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ижтимоий ёрдам кўрсатиши лозим.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026