Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона»дан кетишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўриш керак» — Пуйоль Неймар ҳақида
«Барселона»нинг собиқ футболчиси Карлес Пуйоль «ПСЖ» футболчиси Неймар Мадриднинг «Реал» клуби сафида пайдо бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Менимча, у «Реал»да ўйнайди. Мен бунда ҳеч қандай ғайритабиийликни кўрмайман, бу борада муаммо бўлмайди. У профессионал. Аммо Неймарда «ПСЖ»дан кетишда муаммо бўлиши мумкин, чунки улар унинг учун катта маблағ сарфлашган.
«Барселона» ва «Реал» бир хил даражадаги жамоалар ҳисобланишади. Бу жамоалардан кетишдан олдин яхшилаб ўйлаш керак. Аммо янги бадавлатроқ клублар пайдо бўлди, бу клублар ҳам кучли жамоа қуриш йўлида катта номларни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишмоқда», — дея Пуйолнинг сўзларини келтирган Estadao.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
20:37 / 16.05.2026