Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мартен Фуркад биатлонда мутлақ рекорд ўрнатди
Франциялик биатлончи Мартен Фуркад кетма-кет еттинчи марта биатлон бўйича Жаҳон кубогида бош совринни қўлга киритди.
Бу натижа орқали 29 ёшли спортчи норвегиялик афсонавий биатлон устаси Уле Эйнар Бёрндаленнинг натижасини янгилади. Бёрндален шу пайтгача 6 карра жаҳон кубоги бош соврини —биллур глобус соҳиби бўлганди. Ўтган йилги мавсумда у бу рекордни такрорлаганди.
Фуркад жорий мавсумда ўтказилган 20та босқич пойгаларида бирор марта ҳам кучли учликни тарк этмади. Уларнинг 11тасида ғалаба қозонди.
Россиянинг Тюмень шаҳрида давом этаётган Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи, сўнгги кундаги масс-старт (оммавий старт) пойгалари олдидан 1116 очко тўплаб, умумий рейтингдаги асосий рақиби Йоҳаннес Бёни 92 очкога ортда қолдириб кетди вва муддатидан олдин бош совринни қўлга киритди.
Мавзуга оид
20:15 / 30.07.2025
Машҳур биатлончи Лаура Далмайер Покистон тоғларида ҳалок бўлди
16:06 / 09.08.2022
Ўзбекистон «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасида қатнашади
19:00 / 08.06.2022
Coca-Cola Жаҳон кубоги тақдимотини ҳақиқий шоуга айлантирди
07:46 / 17.03.2022