8–10 октябр кунлари Тошкент шаҳрида сузиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
Жаҳон сув спортлари федерацияси томонидан ташкил этилаётган уч босқичли мусобақаларда 50 дан зиёд давлатдан 750 нафардан ортиқ эркак ва аёл спортчилар иштирок этади.
Мусобақа соврин жамғармаси 1,2 млн АҚШ долларини ташкил этади.
Мазкур мусобақа “Ипак йўли” турининг бир қисми ҳисобланиб, спортчилар учун Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган сузиш бўйича XVIII жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ҳам ўтайди.
Тошкент 2017 ва 2018 йилларда бадиий сузиш бўйича жаҳон кубоги мусобақаларига мезбонлик қилганди.








