Спорт | 15:27 / 27.03.2018
22968
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 бойкот қилувчилари сони ошади

Фото: РИА Новости

Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати ўйинларини бойкот қилувчи мамлакатлар сафи кенгайиб бормоқда, деб ёзади The Sun. 

Айни пайтда, Буюк Британия, Польша, Исландия, Дания, Швеция, Австралия ва Япония ҳукуматлари турнирга ташриф буюришдан воз кечишга тайёр. Шунингдек, яқин орада бошқа бир қатор давлатлар бойкот қилувчилар сафига қўшилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, собиқ разведкачи Сергей Скрипаль ва унинг қизи Англиянинг Солсбери шаҳарчасида заҳарланганидан сўнг, Буюк Британия ҳукумати бу жиноятга Россиянинг алоқадор эканини эълон қилди. Шундан сўнг, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЖЧ-2018да қиролича оиласи ва расмий вакилларнинг иштирок этмаслигини эълон қилган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид