Тошкент халқаро аэропортига пресс-тур уюштирилди
28 февраль куни Халқаро Пресс-клубда Туризм соҳаси бўйича сессия давомида Тошкент халқаро аэропорти, божхона, чегарачилар фаолияти муҳокама қилинган эди. Жумладан, аэропорт ҳудудидаги ходимлар муомаласи, тартибсиз навбатлар, ортиқча куттириш, автобусдаги ноқулайликлар, автотураргоҳдаги такси хизмати бўйича таклифлар берилганди.
Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзодхон Қудратхўжаев фейсбукдаги саҳифасида шу кунларда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари раҳбарияти томонидан журналистлар учун пресс-тур ташкил қилинаётгани ҳақида хабар берди.
Орадан бир ой ўтди. Аэропорт фаолиятидаги ёндашув ижобий томонга ўзгарган: 8та божхона пункти 14тага кўпайтирилган, навбат илончаси ўрнатилган, йўловчилар тартиб билан ҳаракатланмоқда.
Чегарачилар табассум ва яхши муомала билан йўловчиларни кузатишмоқда ва кутиб олишмоқда. Автотураргоҳда лицензиясиз таксилар йўқ, бу масала солиқ ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан назоратга олинган. Ортиқча куттириш, асаббузарлик, қўпол муомала йўқ. Йўловчиларнинг кайфияти ҳам зўр.
Биринчи манзил – Тошкент халқаро аэропорти бўлди. Энди Ғишткўприк чегара пости ва Сурхондарё вилоятидаги Афғонистон билан чегара ҳудудларида пресс-тур давом этади.
Эслатиб ўтамиз, бир ой ичида Тошкент халқаро аэропортининг янги терминали очилади. Бу терминал жуда ҳам қулай ва замонавий бўлиши кутилмоқда. Йўловчилар чегарада ортиқча вақт кетказишмайди, чунки терминалда 24та ўтказиш пункти бўлади.
Мавзуга оид
12:09 / 16.09.2024
Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида таъмирлаш ишлари қурилиш жойи ўраб олинмай қилиняпти
16:37 / 01.09.2024
“Реконструкция лойиҳаси узоғи 3 йилда ўзини қоплайди” — Тошкент халқаро аэропорти директори
12:40 / 06.07.2024
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди
20:24 / 26.04.2024