“Ўзбекэнерго” АЖда Осиё Тараққиёт банки томонидан тақдим этилган ҳисобот тизимини халқаро стандартлар асосида юритишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида семинар тренинглар ўтказиш амалиёти жорий этилди. Бу ҳақда жамият Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. 

Фото: “Ўзбекэнерго” АЖ Ахборот хизмати

“Ўзбекэнерго” АЖ нинг “Молиявий менежмент ва ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий қилиш маркази” ходимлари учун ташкил этилган семинарларда тингловчилар:

-молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларни ҳисоб тизимига жорий этиш;

-халқаро стандартлар доирасида белгиланган тамойиллар ва уларга амал қилиш;

-молиявий ҳисоботларни трансформацион жараёнларида йўл қўйиладиган хато- камчиликлар ва уларни юзага келмаслигини олди олиш муолажалари;

-молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари ёрдамида корхона ва ташкилотлар иқтисодий маълумотларини шаффофлигини ошириш каби йўналишларда назарий билимлар берилади.

Фото: “Ўзбекэнерго” АЖ Ахборот хизмати

Ташкил этилган кўп босқичли семинар тренингларнинг биринчи даври жорий йилнинг май ойигача давом этиши режалаштирилган. Унда тингловчилар қуйидаги амалий кўникмалар шакллантирилиши кўзда тутилмоқда:

-халқаро стандартлар доирасида шакллантирилаётган молиявий ҳисоботларни тезкорлик билан тайёрлаш;

-“Ўзбекэнерго” АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларини фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб жараёнларини халқаро стандартларда юритишни ташкил этиш;

-Халқаро стандартлар доирасида мэппинг жадваллардан самарали фойдаланиш;

-Халқаро стандартлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш мобайнида иш вақтини ва ваколатларини тўғри тақсимлаш.