Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўрақўрғонда Суриядаги жангларда қатнашган шахслар 14 йилга қамалди
Жиноий ишлар бўйича Наманган вилоят суди саккиз нафар маҳаллий фуқарога одамларни ёллаш ва Сурияда террорчилик гуруҳлари томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этганлик учун ҳукм чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости суд вакилига асосан хабар бермоқда.
"Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи саккиз нафар шахс 6 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Улар одамларни ёллашган ва Суриядаги террорчилик гуруҳлари томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этишган", - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, қамалганлардан икки нафари - Муҳаммад Абдурасулов ва Муҳаммадали Шокиров – 2010 йилда Ўзбекистондан Туркияга чиқиб кетиб, у ерда "Таблиги Жамоат" халқаро экстремистик ташкилот таъсирига тушиб қолган. Улар икки йилдан сўнг Суриядаги машғулот лагерига йўл олиб, у ерда ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадор бўлган экстремистлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этишган.
"2016 йилда Абдурасулов ва Шокиров ватанига қайтган ҳамда яширин ячейкани ташкил қилган, унга одамларни ёллаш ва Суриядаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун яна олти киши жалб этилган", - дея қўшимча қилиб ўтди суд вакили. Унинг сўзларига кўра, ушбу гуруҳга нисбатан ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлар давомида 30 фуқаронинг мамлакатдан Сурияда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш мақсадида чиқиб кетиши олди олинган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026