Сурия давлат телевиденияси ҳарбий манбаларга таяниб хабар беришича, 18 августга ўтар кечаси Исроил қирувчилари «Абу Зуҳур» ҳарбий аэродромининг учиш-қўниш йўлаги ва омборларига саккизта зарба берган. Ҳужум моддий зарар келтирган, лекин қурбонлар кузатилмади. Исроил нашрлари Сурияга зарбалар тўрт тўлқинда амалга оширилганини ёзди.

2026-08-22 10.46.14
Фото: Reuters Airbus орқали

Бомбалар аэродромнинг яқиндагина қайта тикланган учиш йўлаги ҳамда ангарларга тушган. Ҳарбий базанинг ўзи эса Туркия чегарасидан тахминан 70 километр узоқликда жойлашган. Бу ҳужум Исроилнинг март ойидан буён Суриядаги давлат объектларига қарши илк ҳарбий амалиёти бўлгани айтилмоқда.

Ҳужумдаги эътиборли жиҳати — вақт танлови. Associated Press нашрининг суриялик расмийларга таяниб ёзишича, зарба – базага турк ҳарбий офицерлари ташриф буюрганидан кўп ўтмай берилган. Очиқ манбалар (OSINT) кузатувчилари ҳам ҳужумдан бир неча кун аввал Суриянинг эски, аммо таъмирланган иккита Су-22 қирувчиси минтақа осмонида учгани тасвирга олган. Исроилпараст нашрлар эълон қилган сунъий йўлдош тасвирлари эса сўнгги ойларда ҳарбий базада жонланиш кузатилганини кўрсатмоқда.

Исроилнинг баҳонаси: «Статус-кво бузилиши»

Халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилмайдиган ва бошқа давлат ҳудудини тап тортмай бомбардимон қилган Исроил деярли бир сутка сукут сақлади. Кейин бош вазир Бинямин Нетаняҳу офиси Сурия берилган зарбаларни тилга олмасдан баёнот берди. Унга кўра, «Исроил ва Сурия хавфсизлик масалаларида статус-кво сақланишига келишган. Расмий Дамашқ эса ушбу авиабазага турк қўшинлари жойлашишига рухсат бериш билан бу келишувни бузиш арафасига келиб қолганди». Исроил бундай жойлашув ўз хавфсизлигига таҳдид экани тўғрисида Сурияни қайта-қайта огоҳлантиргани, аммо Дамашқ қулоқ солмагани таъкидланди.

Нетаняҳу кейинроқ эълон қилган чиқишида оҳангни янада кескинлаштирди: «Хабаримиз жуда аниқ эди: «Қилманг!». Улар [Сурия расмийлари] бу хабарни тушунмаган кўринади”,