Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайндаги янги нефть кони захиралари Россиянинг нефть захираларига тенглиги маълум қилинди
Фото: Hasan Jamali / AP Photo
Баҳрайнда яқинда очилган нефть кони захиралари ҳажми 80 млрд баррелга баҳоланмоқда. Таъкидланишича, бу ҳажм бутун Россиядаги нефтнинг исботланган захираларига тенг.
Баҳрайн нефть вазири Муҳаммад бин Халифа ал-Халифанинг айтишича, кон топилган ҳудудда шунингдек газ захиралари топилган: уларнинг ҳажми 280-570 млрд куб метрга баҳоланган.
Ал-Халифанинг айтишича, янги конлардаги нефть ва газ захиралари ҳажми Haliburton нефть корпорацияси ва DeGolyer and MacNaughton консалтинг компанияси баҳоловчилари томонидан тасдиқланган.
Янги кон қиролликнинг ғарбий соҳилида жойлашган. Охирги вақтгача Баҳрайннинг нефть захиралари 125 млн баррелга баҳоланаётган эди.
Бугунги кунда Баҳрайн кунига 45 минг баррель нефть қазиб олади. Мамлакат ОПЕК аъзоси ҳисобланмаса-да, нефть нархини барқарорлаштириш мақсадида уни қисқартириш кўзда тутилган келишувга қўшилган.
Мавзуга оид
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
07:18 / 02.01.2026
Геосиёсатни белгилаётган нефт: дунё захиралари қайси давлатларда жамланган?
18:16 / 31.10.2025