«Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Мазкур низомга асосан, ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалар ҳар йили 15 июндан 15 июлгача қабул қилинади (бунгача қабул жараёни 20 июндан 20 июлга қадар эди).
Эндиликда тест синовлари ҳар йили 1 августдан 15 августга қадар, кунига икки сменада ўтказилади. Бунда биринчи смена соат 8:00да, иккинчи смена 15:00да бошланади.
Абитуриент тест синовлари ўтказиладиган куни бинога тегишли ҳудудга соат 07:00 (иккинчи смена соат 13:00) гача, бинога соат 07:30 (иккинчи смена соат 13:30) гача фақат абитуриент рухсатномаси ва паспорти билан шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали тартибли равишда кириши лозим, у тест синовлари бошланганидан сўнг бинога тегишли ҳудудга кира олмайди. Абитуриент рухсатномасида кўрсатилган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиши мумкин, ушбу сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, абитуриент бошқа вақтда ва санада тест синовларида иштирок этиши мумкин эмас.
Тест топшириқлари умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.
Абитуриентлар танлаган таълим йўналишларига қараб тегишли равишда, бир, икки ёки уч фан мажмуаси бўйича тест синови топширади.
Тест топшириқлари китобидаги мавжуд ҳар бир фан 30тадан тест топшириғини ўз ичига олади (аввалгидек 36тадан эмас). Тест топшириқларини бажариш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) 30та тест топшириғига 1 соат, 60та тест топшириғига 2 соат, 90та тест топширигига 3 соат вақт берилади.
Абитуриентлар талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий сайтида эълон қилинади ҳамда олий таълим муассасаларига етказилади.
Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар








