Биринчи сменада тест синовлари соат 08:00 дан 11:00 гача, иккинчи сменада эса 15:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.
Талабгорлар тест ўтказиладиган ҳудудга синов бошланишидан камида бир ярим соат олдин паспорт ёки ID-карта ҳамда абитуриент рухсатномаси билан келиши керак.
Бунда биринчи сменада иштирок этувчилар соат 07:30 га, иккинчи сменадагилар эса 14:30 га қадар текширувлардан ўтиб, ўз жойларига жойлашган бўлиши лозим.
Тест синовлари иккита мутахассислик ва учта мажбурий фан бўйича ўтказилади. Талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан — жами 90 та тест топшириғи берилади.
Тестларни ишлаш ва жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун 3 соат вақт ажратилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайти орқали олиши мумкин.










