Жаҳон | 17:57 / 05.04.2018
18801
1 дақиқада ўқилади

Юлия Скрипаль қариндоши билан нима ҳақида гаплашгани айтилди

Фото: Facebook/Yulia Skripal

Британиянинг Солсберисида ГРУ собиқ полковниги бўлган отаси Сергей Скрипаль билан бирга заҳарлашмоқчи бўлган Юлия Скрипалнинг фикрича, қариндоши Викторияга Буюк Британияга кириш учун виза беришмайди.

У бу ҳақда ўзаро телефон мулоқоти давомида айтиб ўтган. Суҳбатнинг бир қисми «Россия 1» телеканалидаги «60 минут» дастури эфирида эълон қилинди. Телеканал бошловчилари уларда ёзув ҳақиқий эканига далил-исботлар йўқлигини билдиришди. Бироқ, у Виктория Скрипалнинг ўзи томонидан тақдим этилган экан.

«Агарда мен эртага виза олсам, сенинг олдинга душанба куни учиб келаман», - деган Виктория.

«Вика, сенга ҳеч ким виза бермайди», - дея жавоб қайтарган Юлия.

«Умуман олганда, мен ҳам шундай ўйлаяпман», - дея хулоса қилган унинг қариндоши.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон Скрипални заҳарлашда ишлатилган модда манбаини топгани хабар берилганди.

Мавзуга оид