American Airlines Boeing билан 47та самолёт бўйича келишувга эришди
American Airlines авиакомпанияси Boeing корпорацияси билан 47та янги Boeing 787 Dreamliner самолётини етказиб бериш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда CNN телеканали авиакомпания баёнотига асосан хабар қилмоқда.
Airbus компаниясидан 22та Airbus A350 самолётини харид қилиш бўйича буюртма “ўз паркини енгиллаштириш” мақсадида бекор қилинди. American Airlines’дан қўшимча қилишларича, компания ҳозирги пайтда ўттизга яқин Boeing 787 Dreamliner самолётига эга.
Канал маълумотларига кўра, битим қиймати 12 млрд долларга етиши мумкин, бироқ ҳозирча ҳар икки компания ҳам харид борасидаги янги келишув молиявий шартларини очиқлашдан бош тортди. Шу билан бирга, келишувда авиакомпания томонидан яна Dreamliner туридаги 28та авиалайнерни харид қилиш имконияти назарда тутилган.
Мавзуга оид
00:20 / 22.09.2024
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
18:15 / 14.09.2024