Қатар Саудия Арабистонининг Даҳрон шаҳрида 15 апрелда ўтадиган Араб давлатлари лигаси саммитида иштирок этади. Doha News янгиликлар порталининг маълум қилишича, бу ҳақда Қатар ташқи ишлар вазирлигининг вакили Лулва ал-Хатар маълум қилган.
Унинг айтишича, Доҳа таклифни қабул қилган, бироқ саммитда амирликнинг қайси даражадаги мансабдор шахслари иштирок этиши бўйича қарор қабул қилинмаган. Саммитда Фаластин-Исроил ихтилофи; Ал-Қудс мақоми масаласи; Сурия, Яман, Ливиядаги инқирозлар; террорчиликка қарши кураш ҳамда Эроннинг араб давлатлари ишига аралашуви кўриб чиқилади. Шунингдек, Қатар ва араб давлатлари ўртасида вужудга келган инқироз муҳокама қилинади.














