Фан-техника | 07:49 / 12.04.2018
5122
1 дақиқада ўқилади

Цукерберг унинг маълумотлари ҳам Cambridge Analytica’га тушганини маълум қилди 

11 апрелда Facebook раҳбари Марк Цукерберг маълумотларнинг четга чиқиб кетиши иши бўйича АҚШ конгрессида иккинчи марта чиқиш қилди. Вакиллар палатасидаги жараён вақтида калифорниялик конгрессмен Анна Эшу Цукербергдан унинг маълумотлари ҳам учинчи шахсларга ўтган-ўтмагани ҳақида сўраганда Марк бунга “Ҳа, ўтган” деб жавоб қилган.

Цукерберг Facebook ижтимоий тармоғининг 87 млн фойдаланувчиси маълумотлари  Cambridge Analytica компанияси ихтиёрига тушгани билан боғлиқ ҳолда конгрессда иккинчи кун чиқиш қилди. 10 апрелда у турли қўмиталар сенаторларига кўрсатмалар берган, 11 апрелда эса вакиллар палатаси саволларига жавоб берган.

Cambridge Analytica қоидаларни четлаб фойдаланувчилар маълумотларини қўлга кирита олгани ҳақида 19 мартда маълум бўлганди. Шундан кейин ижтимоий тармоққа шахсий дахлсизликни бузиш бўйича айбловлар, суд даъволари ва бир нечта давлатлар ҳукуматлари саволлари ёғила бошлаган.  

Мавзуга оид