Технология | 07:19 / 12.04.2018
3111
1 дақиқада ўқилади

Facebook билан боғлиқ можарога алоқадор Cambridge Analytica раҳбари истеъфога кетди

Фото: Depositphotos

Facebook’нинг 87 млн фойдаланувчиси ҳақида маълумотларнинг четга чиқиб кетиши билан боғлиқ можарога алоқадор Cambridge Analytica компанияси раҳбари вазифасини бажарувчи Александр Тайлер истеъфога кетди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди. 

Таъкидланишича, Тайлер “турли техник терговлар ва мурожаатлар билан шуғулланиш учун” компаниядаги аввалги – маълумотлар бўлими бошлиғи лавозимига қайтади. 

Тайлер компания директори Александр Никс лавозимидан четлатилгандан кейин Cambridge Analytica раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Cambridge Analytica Facebook ижтимоий тармоғининг 87 млн фойдаланувчиси шахсий маълумотларини ноқонуний қўлга киритишда ҳамда бу маълумотлардан бутун дунё бўлаб турли сайловлар натижаларига таъсир қилиш учун фойдаланган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид