Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 01:30 / 14.04.2018
6202
1 дақиқада ўқилади
Адлия вазирлиги халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди.
Фармонга кўра, халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи этиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
- давлат органлари ва ташкилотларига, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига белгиланган тартибда халқаро арбитражлар ва суд ишлари масалалари бўйича бажарилиши мажбурий бўлган топшириқлар юбориш;
- адлия органлари ва муассасалари, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида, шу жумладан халқаро арбитражлар ва суд ишлари бўйича ўқиш ва малакаларини ошириш учун ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларига юбориш ҳуқуқи берилмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026