АҚШ президенти Доналд Трамп оралиқ сайловлардан кейин Fox News телеканалига интервю берди. Қуйида унинг асосий гаплари келтирилади.
Матн аниқ иқтибослар йиғиндиси эмас, президент айтган гаплар қисқартирилган ва умумлаштирилган. Шу билан бирга, унинг маъноси ва мазмуни тўлиқ сақланган.
Мен бироз ҳайратдаман, улар [республикачилар] яхшироқ натижа кўрсатишади деб ўйлагандим. Агар ўзлари мен билан ишлашни хоҳлашса, мен демократлар билан ҳамкорликка тайёрман.
Вето ҳуқуқи бор – бу президентнинг энг кучли қуролларидан бири. Агар улар менга имзолаш учун қандайдир аҳмоқона нарсани юборишса, мен вето қўяман. Бир-икки ой ўтиб, мен бир неча марта шундай қилганимдан сўнг, улар ўзи қўнғироқ қилиб, нима қилиш кераклигини сўрашади. Шунда биз бирга ишлаймиз. Ўйлайманки, демократлар яхши ишлашади. Улар жуда узоқ ва қаттиқ кураш олиб боришди.
Бизнинг иқтисодиётимиз кучли, аммо бензин нархи туфайли одамлар буни кўрмаяпти. Одамларга мен Эрон билан қилаётган ишлар маъқул, аммо уларга қисқа муддатли оқибатлар маъқул эмас. Буни тушунаман.
Номзодлар ёқмагани учун одамлар республикачиларга овоз беришмади. Уларнинг айримлари менга қарши чиққанди. Мен натижани ўз мағлубиятим сифатида кўраётганим йўқ. Бюллетенларда номим йўқ эди.
Мен кўп яхши ишлар қилдим, аммо ҳозир вазият шундай. Яхши ёки ёмон президент бўлишинг, демократ ёки республикачи, эркак ёки аёл эканинг муҳим эмас – оралиқ сайловларда барибир ютқазасан.












