Light | 17:06 / 06.05.2018
6870
2 дақиқада ўқилади

Меҳмонхоналарни банд қилиш учун энг яхши вақт маълум қилинди

Фото: Shutterstock

Меҳмонхоналарни банд қилишнинг энг паст қийматига доир маълумотлар таҳлил қилинди. TravelDailyNews нашри TripAdvisor'нинг "Меҳмонхоналарни банд қилиш учун энг яхши вақт" ҳисоботи билан бўлишди. 

Тадқиқотга кўра, Осиёда меҳмонхоналарни саёҳатга беш ҳафта қолганда банд қилган маъқул, бу 22 фоизгача маблағни тежаш имконини беради. Париж ва Лондонга саёҳатни режалаштираётган туристлар учун ҳам худди шундай вақт тавсия этилади. 

Бангкокда меҳмонхонани банд қилиш учун энг яхши вақт — саёҳатдан уч ой олдин (16 фоизгача тежалади), Ханойда — икки ой олдин (14 фоиз), Токиода эса - бир ой олдин (30 фоиз) экани маълум қилинган.

Европа шаҳарларига келадиган бўлсак, у ерларда яшаш учун меҳмонхонани бир неча ой аввал банд қилган мақсадга мувофиқ. Масалан, Барселонага саёҳат қилмоқчи бўлсангиз, меҳмонхонани 3-9 ой олдин (23 фоиз), Рим ва Прагага 3-8 ой илгари (22 фоиз) банд қилганингиз маъқул.

Мавзуга оид