Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Golden week: Байрам кунлари меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирмалар эълон қилинади
Байрам кунлари саёҳатчи гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистондаги меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирмалар эълон қилинади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Ушбу дам олиш кунларини мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудлардаги меҳмонхоналар билан биргаликда барча худудларда байрам кунлари саёҳатчи гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, меҳмонхоналарда 30 фоизгача чегирмалар эълон қилади.
Президент томонидан Наврўз байрами, Мустақиллик, Янги йил каби байрамларда йилига беш кун тўхтовсиз дам олиш кунлари ("Golden week"- "Олтин ҳафта") жорий қилинган. Шу боис турли ташкилотлар ходимларига Golden week ёки дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш тавсия этилди.
Таъкидлаш жоизки, дам олиш кунларини узайтириш бўйича имзолаган фармон халқда юртнинг бой маданий мероси, тарихи ва урф-одатларини яқиндан ўрганишга, халқнинг маърифий даражасини ўстиришга ҳамда ватанпарварлик, бирдамлик ҳиссини мустаҳкамлашга янада кўпроқ хизмат қилади.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026