Долларнинг расмий курси «қулаш»да давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 15 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 33,41 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 8025 сўму 83 тийинга тенг бўлиб турибди.
Евро курси эса 41,56 сўмга тушиб, 9597,29 сўмни ташкил қилган.
1 Россия рубли курси 0,90 сўмга кўтарилиб, 129,63 сўмга етган.
1 АҚШ доллари 8025,83
1 ЕВРО 9597,29
1 Россия рубли 129,63
1 Англия фунт стерлинги 10885,43
1 Япония иенаси 73,39
1 Жанубий Корея вони 7,52
1 Қувайт динори 26621,43
1 Малайзия ринггити 2034,43
1 Канада доллари 6278,03
1 Хитой юани 1266,20
1 Сингапур доллари 6021,33
1 Швейцария франки 8028,24
1 БАА дирҳами 2185,21
1 Миср фунти 451,90
1 Австралия доллари 6061,11
1 Туркия лираси 1848,55
1 СДР 11459,28
1 Украина гривнаси 306,50
1 Польша злотийси 2250,27
Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида доллар курси 8200 сўмга яқинлашганди, кейинги ҳафталар давомида курс узлуксиз арзонлай бошлади.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Мавзуга оид
21:14 / 11.11.2022
Долларнинг расмий курси 11200 сўмдан ошди
17:01 / 19.05.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастга тушди
16:50 / 06.04.2022
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун пасайди
16:18 / 16.03.2022