Саудия Арабистони қироли Салмон Ол Сауд 16 май кечки вақт мусулмон умматини муқаддас Рамазон ойининг кириб келиши билан табриклади ва унинг бутун дунёда хавфсиз, тинч-тотув ўтишини тилаб қолди.
“Сизларни муқаддас Рамазон ойи кириб келиши билан табриклайман. Аллоҳ рўза ва ибодатларни белгилаб қўйган, у ватанимизни ва халқимизни сақласин, эзгулик ва хавфсизлик келтирсин. Буни барча мусулмон давлатларга тилаб қоламан”, деб ёзган қирол твиттерда.
Жорий йилда Рамазон ойи бошланиши 17 май кунига тўғри келди.
















