Ўзбекистон | 13:30 / 21.05.2018
35641
1 дақиқада ўқилади

Долларнинг расмий курси сентябрдан бери илк марта 8000 сўмдан пастга тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 22 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 27,88 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7997 сўму 95 тийинга тенг бўлиб турибди. 

Қайд этиш керакки, 2017 йил сентябрдаги Валюта либерализацияси бошланганидан бери долларнинг Марказий банк курси биринчи марта 8000 сўмдан пастга тушиши бўлди.

Евро курси эса 200,5 сўмга тушиб, 9396,79 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 1,26 сўмга арзонлаб, 128,37 сўмга тушган.

Мавзуга оид