«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2018 йилнинг 18 июндан бошлаб, Тошкент - Ростов-Дон - Тошкент йўналишида қатновлар сонини оширади.
МАК ахборот хизмати хабарига кўра, қўшимча қатнов душанба кунлари Airbus-320 замонавий ҳаво лайнерларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):
Душанба: HY-647 Тошкент 14:20 – Ростов-на-Дону 16:10
Душанба: HY-648 Ростов-на-Дону 18:10 – Тошкент 23:40
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент - Минеральние-Води - Тошкент авиақатновлари сони ошганди.
















