Уганда ғарбида йўловчи автобусининг трактор ва автоцистерна билан тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда халқаро Қизил хоч жамиятининг Уганда бўлинмасидан хабар беришган.
Кирьяндонго туманидаги ЙТҲ шанбага ўтар тунда содир бўлди. Аввалроқ, 19 киши, шу жумладан уч бола ва 16 нафар ёши катта инсон ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
"Кирьяндонгода автобус ва катта юкли машина иштирокидаги ҳодиса 40дан ортиқ инсоннинг ҳаётига зомин бўлди", - дейилади ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида.












