Жамият | 15:52 / 29.05.2018
25907
3 дақиқада ўқилади

Меҳрибонлик уйи иши: гувоҳлар ва жабрланувчилар кўрсатма беришди 

Фото: Pixabay

Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида Марғилон шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”нинг собиқ директори К.Якубов, бош ҳисобчи А.Муйдинова ва ҳисобчи А.Саидкамолова, директор ўринбосари С.Усмонов, фельдшер И.Йўлдашев, тарбиячи Х.Якубова, Р.Абдуфаттоев ва Н.Солиева, энагалар Д.Джурабаева ва Х.Тўраевга нисбатан жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. 

Мавзуга оид: Марғилондаги меҳрибонлик уйи иши: улар ўта оғир жиноятлар билан айбланмоқда

ЎзА тарқатган хабарга кўра, судья Р. Арапов раислигида гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланмоқда. Бундан олдин эса директор ўринбосари С. Усмоновга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддасининг 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш), фельдшер И. Йўлдашевга нисбатан Жиноят Кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) ёпиқ суд мажлисида кўрилди. Шунингдек, жиноят иши бўйича йигирмага яқин жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди. 

Мазкур жиноят ишида судланувчилар вояга етмаган шахсни тарбия муассасасида жиноятга жалб қилиш, ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, вояга етмаган ожиз аҳволдаги шахсни қийнаш, ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш, шунингдек, аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш каби жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Судланувчилар К.Якубов, С.Усмонов, И.Йўлдашев ва Р.Абдуфаттоевларга нисбатан “қамоқ”, Х.Якубова, Н.Солиева, Д.Джурабаева ва Х.Тўраевларга нисбатан “уй қамоғи”, А.Мўйдинов ва А.Саикамоловаларга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

Келгусида суд мажлисида тўпланган далиллар атрофлича ўрганилиб, ишнинг ҳар бир ҳолатига ва судланувчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, суд томонидан қонуний, адолатли ва асосли қарор қабул қилинади.

Мавзуга оид