Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокимлигида 22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан 8 нафари суннат тўйи маросими ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, президент маслахатчиси ўринбосари, Республика Халқ қабулхонаси мудири Улуғбек Муҳаммадиев, Тошкет шаҳри Халқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов, Тошкент шаҳри ҳокими биринчи ўринбосари Бахтиёр Ҳайдаров иштирок этди.

Тўйда зиёфат ташкил этилди ва болаларга қимматли совғалар берилди. Туман ҳокими уларни қутлади.

«Бугунги маросим қадрият ва анъаналаримизнинг мантиқий давоми бўлиб, ҳали узоқ йилларга бўй чўзади», деди Саидқаҳҳор Холхўжаев.