Исроил армияси Ғазо секторидаги тахминан 25та объектга ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг твиттердаги саҳифасида хабар берилган.

«Исроил армияси жанговар самолётлар, вертолётлар ва учар қурилмалар ёрдамида ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги объектларига тахминан 25та зарба берди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, зарба фаластинликлар томонидан янги ҳужумларга жавобан берилган.

Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил армияси фаластинликлар ҳужуми ҳақида маълум қилганди.