12:55 / 30.05.2018
22648

Кариусни мазах қилишмоқда

Фото: Спорт Экспресс

Италия учинчи дивизионида (C серия) иштирок этувчи «Римини» клуби президенти «Ливерпуль» дарвозабони, ЕЧЛ финалидаги хатолари туфайли мағлубият бош сабабчисига айланган германиялик дарвозабон Лорис Кариус билан боғлиқ вазиятга киноя билан ёндашди. «Реал»га қарши финал учрашувида мерсисайдликлар жамоаси дарвозабон хатоси туфайли 2 гол ўтказган, якунда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.

«Биз унга оёққа туришида ёрдам бермоқчимиз. Кариусни «Римини»га таклиф этишни истардик. Биз жуда меҳмондўстмиз.

Ҳамма ҳам хато қилади. Унинг омади келмади. У миллионлаб одамлар кўз ўнгида шарманда бўлди, унга 22 июнь куни, туғилган кунида «Римини» номидан 1 йиллик шартнома совға қилмоқчиман. Бу унда ўзига ишончни тиклаш ва хотиржам бўлиш учун энг идеал вариантдир. Аммо у шуни билиши лозимки, бу ерда ўйнаш унинг учун сайр этиш бўлмайди, у бу ерда буюк дарвозабон Франческо Скотти билан рақобат қилишига тўғри келади», дея президент Жоржо Грассининг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.

Top